Ўзбекистон | 13:34 / 28.12.2016
21364
1 дақиқада ўқилади

Ноқулай об-ҳаво Тошкент халқаро аэропорти фаолиятида айрим ўзгаришларга сабаб бўлди

Ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент халқаро аэропорти фаолиятида айрим ўзгаришлар юз берди.

Тель-Авив (HY-304 рейси), Бишкек (HY-778) ва Париждан (HY-252) парвоз қилган Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясининг самолётлари туман сабабли Тошкент аэропортига қўна олмади ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида жойлашган захирадаги аэропортларга йўл олди.

Санкт-Петербург (HY-632), Милан (HY-256) ва Лондон (HY-202), шунингдек, Истанбулдан (TK-368) парвоз қилган самолётлар ҳам ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент халқаро аэропорти осмонида айланиб парвоз қилди ва ҳаво бироз яхшилангач, аэропортга муваффақиятли қўнди.

 

Мавзуга оид