Ўзбекистон | 12:02
1596
1 дақиқада ўқилади

Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

​​​​​​​Бунга йўловчилардан бири – 57 ёшли Италия фуқаросининг қон босими кўтарилгани сабаб бўлган. У Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.

Фото: Lufthansa

“Lufthansa” авиакомпанияси самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.

Маълум қилинишича, “Lufthansa” авиакомпаниясининг Мюнхендан Шанхайга учаётган LH-726 рейси соат 8:13 да Тошкент аэропортига фавқулодда қўнган.

Фавқулодда қўнишга йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани, қон босимининг беқарорлиги сабаб бўлган. 57 ёшли Италия фуқароси борт қўнганидан сўнг дарҳол пойтахт тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилган.

Соат 10:04 да LH-726 рейси Тошкент аэропортидан Шанхайга парвозини давом эттирган.  

Мавзуга оид