Жаҳон | 14:51 / 04.01.2017
35659
1 дақиқада ўқилади

Ҳинд Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг генерал-майори этиб тайинланди

Фото: thenewsminute.com

Асли ҳиндистонлик бўлган Шайх Муҳаммад Рафиқ Қирғизистон Мудофаа вазирлигининг генерал-майори этиб тайинланди. Бу ҳақида Тimes of India нашрида хабар берилди.

Манбага кўра, Шайх Муҳаммад Рафиқ Қирғизистон фуқаролигига ҳам эга, у собиқ президент Қурмонбек Бакиев Салиевичнинг маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият юритган. 

"Рафиқ Керални ёшлигида тарк этган, у фақат бошланғич мактаб таълимини олган. Мумбайга бориб, бизнес билан шуғулланган ва у ердан Яқин Шарққа қараб йўл олган. У БАА, Эрон, Саудия Арабистони ва Қирғизистонда ишлаган", - дейилади манбада. 

Мавзуга оид