Трампнинг АҚШ президентлигидаги илк қарори қандай бўлишига ойдинлик киритилди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Оқ уйдаги илк сиёсий қадами Obamacare деб номланган мажбурий тиббий суғурта ислоҳотини бекор қилиш бўлади. Бу ҳақда сайланган вице-президент Майк Пенс баёнот берган.
"Берилган ваъдаларни бажариш вақти келди. Биринчи қадам Obamacare’ни бекор қилиш бўлади", — деган Пенс. У Вакиллар палатасидаги республикачилар билан АҚШ мажбурий тиббий суғурта тизимини ислоҳ қилишга бағишланган мулоқотида шу ҳақда сўз юритган.
Вице-президентга кўра, ушбу бекор қилишдан сўнгра соғлиқни сақлашнинг "тартибга солинган" энг яхши тизимига ўтиш даркор.
Пенс, шунингдек, 4 январь куни кечга яқин республикачи сенаторлар билан ҳам учрашишини маълум қилган.
Унинг айтишича, янги маъмурият "сайловолди кампанияси чоғида берилган барча ваъдаларни бажаради".
Шу билан бирга, президент Барак Обама ҳам Вакиллар палатаси ва Сенатдаги демократлар билан учрашиб, "Арзон тиббиёт тўғрисида" қонунни Конгресснинг кўпчилик республикачилари ҳужумидан қандай асраб қолиш усулларини муҳокама қилган.
Мавзуга оид
14:31 / 13.11.2024
Хизматда жароҳат олган ҳарбийларга суғурта тўлови берилади
20:40 / 06.11.2024
AstraZeneca акциялари қиймати Хитойдаги терговлар фонида тушиб кетди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024