Жаҳон | 19:36 / 15.01.2017
6022
1 дақиқада ўқилади

Беларусь президенти Мисрга расмий ташриф билан келди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Мисрга расмий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда "БелТА" ахборот агентлиги. 
     
Таъкидланишича, Лукашенко самолёти Қоҳира халқаро аэропортига қўнган. Лукашенкони трап олдида Мисрнинг сайёҳлик ишлари бўйича вазири Муҳаммад Яҳё Рашид кутиб олган.

Лукашенко 15 январда Миср президенти Абдул-Фаттоҳ ас-Сисий билан учрашади. Музокаралар аввал тор, кейин кенг таркибда бўлиб ўтади.

Музокаралар натижаларига кўра турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир нечта ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. 

16 январда Лукашенко Миср бош вазири Шариф Исмоил билан учрашади ҳамда Беларусь-Миср ишчи форумида иштирок этади.

 

Мавзуга оид