Ўзбекистон | 18:54 / 17.01.2017
16706
3 дақиқада ўқилади

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари корхоналарида давра суҳбатлари ўтказилди

Мамлакатимизда ёшларга оид амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асосий мақсади уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни шакллантириш, фойдали касб-ҳунарга йўналтириш ва иш билан таъминлашдир.

Шу мақсадда, Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош юрисконсульти, Ёшлар кенгаши раиси Ш.Хамрақулов, Республика Кенгашининг ҳудуд бўйича масъул ташкилотчиси Ш.Бўтаев ҳамда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими мудири Х.Усмановлар ҳамкорлигида Андижон вилояти тармоқ тизимидаги “Уз СемЮнг” Ко, “Уз Корам Ко” МЧЖ, “Уз Донг Янг Ко” қўшма корхоналари акциядорлик жамиятида ишлаётган ёш ходимлар иштирокида “Меҳнат соҳасидаги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари: меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш, ёшлар учун меҳнат қонучилигидаги кафолат ва имтиёзлар” мавзусига бағишланган давра суҳбатлари ўтказлди.

Тадбир қизиқарли ва интерактив усулда ўтказилиб, мутахассислар томонидан меҳнат муносабатларига оид қонун ҳужжатларида ёшларга берилган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги имтиёзлар бўйича тўлиқ маълумотлар тақдим этилди. Мунозарага бой тарзда ўтказилган ушбу тадбирда корхоналарда ишловчи 300 нафардан ортиқ ёш ходимлар иштирок этди.

Ўтказилган давра суҳбатлари жараёнида иштирокчилар томонидан меҳнатга оид муносабатлар юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларига амалдаги қонун талаблари асосида жавоблар берилди.

Жумладан, Меҳнат қонунчилигида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишнинг умумий белгиланган тартибидан фарқланувчи ўзига хос хусусиятларига тўхталиб, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар меҳнатини муҳофаза қилиш тўғрисидаги ғамхўрлик ҳамда уларни ёшига қараб тоифаларга бўлиниши айтиб ўтилди.

Бунда ўн беш ёшдан ўн олти ёшгача бўлган ва ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган ёшларни ишга қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари ЎзР МКнинг 242-моддасида белгиланганидек, ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига ўттиз олти соатдан, ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган шахслар учун эса ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган қилиб белгиланганлиги, меҳнат қонунчилигида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, имтиёзлар ҳам санаб ўтилди. 

Унда ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан шу тоифа ходимларининг соғлиғи, хавфсизлиги ёки ахлоқ-одобига зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда фойдаланиш тақиқланиши, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар билан пул ёки товар бойликларига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишларга қабул қилишни таъқиқламаган ҳолда, улар билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги тушунтирилди.

Мавзуга оид