Талабалар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича давра суҳбатлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғи полковник Р.А.Хатамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қ.А.Шарипов томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида “Огоҳлик ва ҳушёрлик - давр талаби!” номли қўшма режага асосан, жорий йилнинг 24-25 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратураси тингловчилари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган Олий таълим муассасаларида давра суҳбатлари ўтказилиб, тадбир иштирокчиларига президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қарашлари ўтган қисқа вақт давомида бир қатор қонун ҳужжатларида ҳам ўз аксини топганлиги, янгиланган Конституциямизда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатлари аниқ нормалар билан мустаҳкамлаб қўйилганлиги, ҳеч шубҳасиз, бу борадаги ҳуқуқий базани янада кенгайтириш, амалий ишларимизни янги босқичга кўтариш имконини бермоқда.
Ўтган 7 йил вақт мобайнида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида 50 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 3та қонун, президентимизнинг 30дан ортиқ фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан қирқдан зиёд қарор қабул қилинди. Жумладан, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида», «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунлар мисол тариқасида келтирилди.
Ўтган қисқа давр ичида ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янгича – вертикал бошқарув тизими яратилди.
Юртимиздаги барча маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиб, бу вазифага ташкилотчилик қобилиятига эга, ташаббускор йигит-қизлар танлаб олинди.
Маҳаллада бу тизим орқали ёшларга 100 дан ортиқ имкониятлар яратилди.
“Ёшлар дафтари”, “Ёшлар баланси” тизими йўлга қўйилиб, сўнгги икки йилда 798 минг нафарга яқин ёшларга қарийб 1 триллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Жумладан, 53 минг нафар эҳтиёжманд оилага мансуб талабага ўқиш учун контракт пуллари тўлаб берилди.
Республикада Олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ёшларимиз учун янги имкониятлар очмоқда.
Шунингдек, тадбир давомида талаба-ёшларни огоҳлик ва ҳушёрликка чақириш мақсадида кибертаҳдидлар, гиёҳвандлик воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган диний экстремистик мазмундаги контентларнинг салбий оқибатлари акс этган видеороликлар намойиш этилди.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
15:21 / 25.09.2024
Муаммолар оғушидаги “олтин давр”: талабаларнинг ўқишга вақти борми ўзи?
16:44 / 04.01.2024
Хориждан келиб Ўзбекистонда ўқиётган талабалар: “Бу ерда ҳаммаси бошқача”
22:11 / 15.12.2023