Жаҳон | 08:19 / 18.01.2017
8339
1 дақиқада ўқилади
Европарламентга янги раҳбар тайинланди
Италиялик сиёсатчи Антонио Таяни Европа парламентининг янги раҳбари лавозимига сайловларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда парламент сайтида маълум қилинди.
Европарламент маълумотларига кўра, Таяни 351 овоз, унинг рақиби Жанни Пителла 282 овоз тўплаган. Таъкидланишича, бирорта ҳам номзод мутлақ кўп овоз тўплай олмаган.
Таяни фаолияти давомида икки маротаба Европа парламентининг транспорт ва саноат масалалари бўйича еврокотиби лавозимини эгаллаган.
Ноябрда Европарламент раҳбари Мартин Шульц янги муддатга номзодини қўймаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
19:17 / 18.07.2024
Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари этиб тасдиқланди
11:36 / 17.07.2024
Роберта Метсола Европарламент раҳбари этиб қайта сайланди
11:03 / 17.07.2024