Жаҳон | 09:21 / 19.01.2017
5498
1 дақиқада ўқилади

Сенегал армияси Гамбияга қўшин олиб киришга тайёрлигини билдирди

Фото: Getty Images

Гамбия билан чегарага сафарбар қилинган Сенегал армияси агар Гамбия президенти Яҳё Жамме ўз лавозимини тарк этмаса, бу давлатга қўшин олиб киришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Жамме аввалроқ ўтказилган президентлик сайловларида мухолиф номзод Эндрю Бэрроуга ютқазганига қарамасдан, ўз лавозимини тарк этишдан бош тортмоқда.

"Биз тайёрмиз ва ярим тунгача мухлат берамиз. Агар сиёсий ечимни топишга муваффақ бўлинмаса, биз вазиятга аралашамиз", деб айтган Сенегал армияси вакили.

Сенегал шунингдек БМТ Хавфсизлик кенгашига "Гамбия халқи истаги эътиборга олиниши учун барча чораларни кўрадиган" Ғарбий  Африка иқтисодий ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш илтимоси билан резолюция йўллади.

"Якун келди. Буни қабул эт", деб айтган ғолиб Бэрроу Жаммега.

Мавзуга оид