Жамият | 18:33 / 20.01.2017
51296
1 дақиқада ўқилади
Камёб касаллик индонезиялик қизнинг танасини тахта каби қотириб қўйди (суратлар)
Индонезияда яшовчи 35 ёшли Сулами камдан-кам учрайдиган касаллик - анкилозир спондилоартритдан азият чекади. Бу касаллик унинг танасини тахта каби қотириб қўйган. Life нашрида маълум қилинишича, беморнинг умуртқаси тўлиқ ҳаракатдан қолган.
Суламининг аҳволи шу қадар оғирки, у 90 ёшли бувисининг ёрдамига муҳтож.
35 ёшли қизни бамбук умуртқа деб аташади. Сўнгги 10 йил у на энгаша ва на ўтира олди. У фақат таёқ ёрдамида ҳаракатланади.
Анкилозир спондилоартрит умуртқа ёки тана аъзоларидан бири қаттиқ шамоллаган тақдирда пайдо бўлади. Беморнинг аҳволини фақат физиотерапия курслари ва машқлар тўғирлай олади.