Ш.Мирзиёев: “Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди”
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада оширишга қаратилган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, халқ билан учрашиш ва мулоқот қилиш мақсадида 20- 21 январь куни Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги Имом Эшон Муҳаммад жоме масжидига ташриф буюрди. Президент у ерда диний идора вакиллари, қорақалпоғистонлик фахрийлар ва нуроний отахонлар билан учрашди. Учрашувда маънавият, ёшлар тарбияси сингари долзарб масалалар ҳақида сўз борди.
“Авваламбор, ўтган сайловда муносиб қатнашганингиз учун рахмат. Сизларнинг гапларингиз, кўрсатмаларингиз билан қорақалпоқ ёшлари сайловда яхши иштирок этди. Менга шунчалик ишонч билдирганларингиз учун, мен сизларга таъзим қилиб, рахматлар айтаман. Иккинчидан, сизларнинг ишончингизни қандай қилиб қозониб, оғиримизни енгил қилиш ҳақида ўйлаш керак. Дуода гап кўп. Бу ерда ўтирган кўпни кўрган, кўп меҳнат қилган оқсоқоллар барча ерда дуода бўлинглар. Чунки дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. У ердан барака аримайди”, деди Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев.
Учрашув давомида меҳнат фахрийлари, нуроний отахонлар сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ишларга ўз муносабатларини билдиришди. Ўзбек ва қорақалпоқ халқининг асрий алоқаларини, маданий уйғунлигини тилга олишди. Келажакда амалга ошириладиган режалар ҳақида сўз юритилди.
Учрашув сўнгида Ўзбекистон президенти Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди имом-хатибининг дуосини олди. Барча фотиҳага қўл очди.
Шунинг билан президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи ўз ниҳоясига етди. Давлат раҳбари самолёти 21 январь, кечга яқин Тошкент аэропортига келиб қўнди.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024