Foxconn компанияси АҚШда завод қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда
Дунёда электроника ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бири Foxconn Technology Group ҳозирда АҚШда дисплейлар ишлаб чиқарувчи завод қуриш имкониятини баҳоламоқда. Бу ҳақда компания раиси ва бош ижрочи директори Терри Гоу маълум қилди ва бу лойиҳага инвестициялар 7 млрд доллардан ошишини айтди.
Гоунинг айтишича, амалга оширилишида Sharp Corp иштирок этадиган лойиҳа инвестицион шароитлар каби кўплаб омилларга боғлиқ.
Foxconn Хитойдаги энг йирик хусусий иш берувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Унинг заводларида миллиондан кўпроқ одам ишлайди. Хитой ҳукумати инвестицияларнинг оқиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирди. Шу сабабли Гоу компания Хитойда фаолиятини жадал олиб боришни давом эттиришини айтди ва Пекин компанияга босим ўтказаётгани ҳақидаги хабарни рад этди.
АҚШда қуриладиган объект 30 мингдан 50 минггача одамни иш билан таъминлайди. Ушбу лойиҳага Apple ҳам сармоя киритиши мумкин.
Мавзуга оид
11:00
АҚШда ColdRiver ҳакерларининг 100 дан ортиқ домени блокланди
08:20
АҚШ ва Исроил ЦАҲАЛнинг Эрондаги эҳтимолий нишонларини муҳокама қилмоқда
16:57 / 03.10.2024
АҚШда AirPods қулоқчинлари ўғирланган Ferrari’ни топишга ёрдам берди
20:47 / 02.10.2024