Тошкент дунё гипертезюрар метро схемасига киритилди
Inverse нашри дунёдаги энг йирик шаҳарлардан ўтувчи метрополитен чизмасини тақдим этди. Харитада белгилаб қўйилган шаҳарлар ичидан Тошкент ҳам ўрин олди.
Hyperloop компанияси янги турдаги транспорт – вакуумли поезд ихтироси билан шуғулланади. Бундай поездлар йўналиши худди метро каби ер остидан ўтади, бироқ янги транспорт махсус вакуумли капсулалар орқали катта тезликда ҳаракатланиш имконини беради. Ғоя Илон Маскка тегишли. Бироқ америкалик миллиардерда уни амалга ошириш учун ҳозирча тегишли қарорлар йўқ.
Inverse жорий йилнинг бошида инновацион лойиҳанинг ривожи ҳақида ҳикоя қилинган материал тақдим этди. Hyperloop мутахассислари яқин беш йил давомида биринчи учта йўналишни қуриш учун қулай бўлган ҳудудларни танлашади.
Кейинчалик нашр «Глобал метро харитаси келажак Hyperloop билан кўринишда бўлишини кўрсатади» сарлавҳали материал ҳам чоп этди. Мақолада ёзувчи Марк Оведеннинг схемаси тақдим этилган. Ёзувчи ўз харитасида метрополитен бўлган ёки уни қуриш режалаштирилган шаҳарларни бирлаштирган. Ундан Тошкент ҳам ўрин олди.
Тақдим этилган схемада Тошкент орқали бирданига тўртта тармоқ ўтади. Уларнинг бири орқали шаҳар аҳолиси Хитой, Японияга, бошқаси ёрдамида – Вьетнам, Ҳиндистонга, учинчи билан – Озарбойжон, Арманистон, Туркия, Исроил, Мисрга, тўртинчи орқали эса – Қозоғистон ва Россияга боришлари мумкин бўлар эди.
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024