"Трамп" ва "Ким Чен Ин" Ҳонгконг кўчаларида учрашиб қолишди
Ҳонгконг аҳолиси кутилмаган саҳна кўринишига гувоҳ бўлишди. АҚШ ва Шимолий Корея президентларига ўхшаб грим қилиб олган актёрлар сиёсатчиларнинг кўчада учрашиб қолишганини саҳналаштиришди. Мазкур учрашув видеолавҳаси YouTube сайтидаги Hong Kong Free Press саҳифасига жойлаштирилди.
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин қиёфасига кирган актёрлар Ҳонгконг кўчалари бўйлаб сайр қилишган. АҚШ ва КХДР ўртасидаги совуқ муносабатларга қарамай, "Трамп" ва "Ким Чен Ин" умумий тил топиша олган ва биргаликда метрога ҳам тушишган.
Трамп қиёфасидаги актёр камераларга қарата, "сохта хабар" хусусида ҳазил қилган. Америка президенти лавозимига киришишидан аввал ўтказган матбуот анжуманида CNN телеканалини ёлғон янгиликлар канали деб айблаган эди.
Мавзуга оид
18:21 / 19.09.2024
Дўстона давлатлар бўйлаб турне. Шойгунинг КХДР, Эрон ва Сурияга ташрифлари ортида нима бор?
14:33 / 10.09.2024
Шимолий Корея ядровий салоҳиятини сезиларли даражада оширади
22:11 / 31.08.2024
Путин Ким Чен Инга 24 бош от совға қилди
13:11 / 28.08.2024