Фаластин "Обаманинг транши"ни олганини маълум қилди
Фаластин президентининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Хусам Зомлот унинг мамлакати АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмуриятидан 221 млн долларлик траншни олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Обама маъмурияти белгилаган охирги суммани олдик. Улар пулни ўтказиб бўлдилар", деб айтган Зомлот.
Аввалроқ АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп маъмурияти Фаластинга Обама томонидан ажратилган транш музлатиб қўйилишини айтганди.
Зомлотнинг айтишича, гап айнан ўша транш ҳақида кетмоқда ва маблағларнинг ажратилиши ҳақидаги қарор "бир неча ҳафта олдиноқ" қабул қилинган.
"Умид қиламизки, Трамп маъмурияти ундан аввалги президентларнинг бу борадаги сиёсатини давом эттиради", деб айтди Фаластин президенти маслаҳатчиси.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
18:53 / 28.09.2024
АҚШ Давлат котиби Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
13:13 / 28.09.2024
“Мистер ва миссис Огородникофф”: АҚШда ишлаган КГБ жосуслари қандай фош қилинганди?
12:55 / 28.09.2024