Жамият | 19:00 / 03.02.2017
35633
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда аёл бошидан тирик суваракни чиқариб олишди

Фото: © Fotolia/ saelim

Ҳиндистон жанубидаги Ченнаи шаҳрилик тиббиётчилар аёл бошидан суваракни чиқариб олишди. Маълум бўлишича, ҳашарот тирик бўлган, деб хабар берди India.com портали.

42 ёшли аёл бурни қичиши туфайли ярим кечаси уйғониб кетган. Кейинчалик у нафас олишга қийналаётганини сезиб, маҳаллий касалхонага ёрдам сўраб мурожаат қилган. Тиббиёт ходимлари тўртинчи уринишдан сўнг бу ҳолатга нима сабаб бўлаётганини аниқлашди. Мутахассислар аёлнинг боши ичида ҳашаротни топишган.

Маҳаллий тиббиётчиларнинг хабар беришича, бемор бошига бурун орқали кириб олган суварак бош мияга жуда яқин жой – қаншарида бўлган. Уни чиқариб олиш жараёни 45 дақиқани талаб этди.

“Бу менинг 30 йиллик тажрибам давомидаги биринчи шундай ҳолат”, - деди жарроҳлик амалиётини ўтказган шифокор. Унинг таъкидлашича, у бурун бўшлиғидан тугмалар, мунчоқлар, бўр ва ҳаттоки бир бор зулукни ҳам чиқариб олган экан.

Мавзуга оид