Шавкат Мирзиёев «Тошкент металлургия заводи» қурилиши билан танишди
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида бунёд этиладиган «Тошкент металлургия заводи» хорижий корхонаси қурилиш лойиҳаси билан танишди.
Лойиҳа қиймати 278 миллион еврони ташкил этган мазкур корхонанинг таъсисчиси Буюк Британиянинг Quality Trade Supplies L.P. компанияси ҳисобланади.
Умумий ер майдони 100 гектардан иборат бўлган корхонанинг қурилиш ишлари 2 йилда якунлаш режалаштирилган. Заводга Италия, Германия, Австрия каби давлатларда ишлаб чиқарилган илғор ва замонавий ускуналар келтирилади. Корхонада автомобилларга кузов ишлаб чиқариш учун металл листлар, қурилишда ишлатиладиган турли металл черепицалар, профнастил ҳамда маиший техникалар учун металл листлар тайёрланади. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилгач, йилига 500 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 1000 дан зиёд иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
Президент ушбу корхона қурилиши бошланиши билан танишди. Мазкур металлургия заводининг мамлакат иқтисодиёти ривожидаги ўрнига тўхталиб, бу ерда ишлайдиган мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Пудратчи ва қурувчилар билан суҳбатлашди, ушбу масъулиятли ишда уларга муваффақиятлар тилади.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ва соҳага ихтисослашган касб-ҳунар коллежларида мазкур корхона учун мутахассислар тайёрлаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024