Антибиотикларнинг чақалоқларга қандай салбий таъсири борлиги аниқланди
Американинг Цинциннати Болалар тиббиёт маркази тадқиқотчилари ва уларнинг Филадельфиядаги Болалар шифохонасида фаолият юритувчи ҳамкасблари антибиотикларнинг янги туғилган чақалоқларда пневмониянинг ривожланиш хавфини оширишини аниқлашди. Science Translation Medicine журнали шу ҳақида хабар берди.
Сичқонларда ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, эндигина дунёга келган кемирувчиларнинг иммунитетини ривожлантириш учун ичакнинг муайян ҳужайралари ва нормал микрофлора таркибига кирувчи бактерияларнинг ўзаро "ҳамжиҳатлиги" муҳим. Бу "ҳамжиҳатлик" натижасида ўпканинг шиллиқ қаватига чақалоқларни бактериал пневмониядан ҳимояловчи ҳужайралар кириб боради.
Тадқиқот давомида аниқланишича, антибиотиклар бактерияларнинг ичакка ўтишига тўсқинлик қилади, бунинг натижасида эса улар муайян ҳужайралар билан реакцияга киришмайди. Табиийки, нафас олиш тизимига зиён етказадиган патоген бактериялардан ҳимоя шаклланмайди.
Хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, антибиотиклар янги туғилган чақалоқларнинг ўпка яллиғланишига олиб келувчи микроорганизмлардан келиб чиқувчи ўлим хавфини оширади.
Мавзуга оид
08:20 / 13.09.2024
Қишлоқ хўжалигига бир ойда 77 млрд сўмлик зарар етказилди
07:55 / 25.06.2024
Чиқинди хизмати учун тўловни ҳисоблашдаги хатолик учун фуқароларга маънавий зарар қоплаб берилади
07:17 / 07.06.2024
Йил бошидан буён жиноятлар туфайли давлатга етказилган зарар миқдори айтилди
09:01 / 23.03.2024