Жаҳон | 15:32 / 14.02.2017
13696
2 дақиқада ўқилади

ОАВ: Истанбулда тунги клубга уюштирилган ҳужумнинг эҳтимолий ташкилотчиси қўлга олинди

Фото: Reuters

Туркия полицияси Истанбул шаҳрида Reina тунги клубига уюштирилган ҳужумнинг эҳтимолий ташкилотчисини қўлга олди, деб хабар бермоқда Haberturk.

Нашр маълумотига кўра, қўлга олинган шахс асли келиб чиқиши туркиялик бўлган Франция фуқаросидир. Унинг номи аниқ келтирилмаган. У ИШИД террорчилик гуруҳи билан алоқадорликда гумонланиб қидирилаётганлар рўйхатида бўлган. У теракт ижрочиси Абдулқодир Машарипов беркинган хонадонлардан бирини ижарага олган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига кўра, қўлга олинган шахс 2009 йилдан бери Францияда яшаб келади.

Аввалроқ Истанбулда Reina тунги клубида содир этилган теракт ижросиси Абдуқодир Машарипов ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.

Абдуқодир Машарипов

Тунги клубга қуролли ҳужум 1 январга ўтар кечаси рўй берган. Террорчи клубни қўриқлаётган полиция ходимини отиб ўлдириб, бино ичига отилиб кирган ҳамда ташриф буюрганларга қарата ўт очган. Ҳужум оқибатида дунёнинг 13 давлатидан бўлган 39 нафар инсон ҳалок бўлди, 70 киши жароҳатланди. Теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид