Жаҳон | 07:54 / 15.02.2017
31437
2 дақиқада ўқилади

Трамп Россия «Қримни қайтаришига» умид қилмоқда

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Қримни Украинага қайтариб беришига умид қилмоқда, деб айтди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер.

"Президент Трамп Россия ҳукумати Украинадаги зўравонликка барҳам бериши ва Қримни қайтаришига умид қилишини тушунишларини аниқ билдириб қўйди", деб айтган Спайсер матбуот-анжуманда. 

Унинг айтишича, Трамп "аввалги маъмуриятдан фарқли", Россия билан кўплаб муаммолар, жумладан ИШИД масаласини ҳал қилиш учун яхши муносабатлар ўрнатмоқчи.  

Спайсер шу билан бирга АҚШнинг Россия санкциялари бўйича жорий стратегияси ўзгаришсиз қолишини таъкидлаб ўтди. 

Россия Федерация кенгашининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Виктор Озеровнинг фикрича, Оқ уйнинг "Қримнинг қайтарилиши" ҳақидаги гаплари АҚШ маъмуриятининг АҚШ юқори доираларининг Трампнинг "Россияни қўллаб-қувватловчи" позицияси сабабли норозилигини "босди-босди" қилишга уриниши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Россия Давлат думасининг МДҲ ишлари бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Калашников Спайсернинг гапларини Трампга босим ўтказилаётган бўлиши мумкинлиги билан боғламоқда.

Мавзуга оид