Президент виртуал қабулхонасига энг кўп ИИВ ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги устидан шикоят тушди
PM.gov.uz портали – Ўзбекистон Республикаси Президенти (2016 йил 23 декабрга қадар Бош вазир) виртуал қабулхонасининг фаолиятига 4 ой тўлди. Бу ҳақда порталда тақдим этилган хабарда айтилди.
Ушбу давр мобайнида 334 мингдан ортиқ мурожаатларнинг кўриб чиқилганлиги (жами келиб тушган мурожаатлар 2017 йил 24 январь ҳолатига 409 мингни ташкил этмоқда) порталнинг жамият ҳаётида ўз ўрни борлигига далолатдир.
Қуйида рақамлар орқали (график кўринишда) ифодаланган кичик сарҳисоб билан танишишингиз мумкин:
Энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри аҳолиси томонидан юборилмоқда. Бу қисман, Интернет фойдаланувчиларининг ҳам энг катта қисми айнан Тошкент шаҳрига тўғри келиши билан ҳам боғлиқ.
Энг кўп мурожаатлар қуйидаги давлат идораларига ижрога юборилган ва ижроси устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
Аксарият мурожаатлар Интернет орқали юборилмоқда.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024