Ўзбекистон | 21:54 / 15.02.2017
5708
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва "Ростех" корпорацияси ўртасида меморандум имзоланиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссия йиғилишида бош вазири ўринбосари Рустам Азимов Ўзбекистон ва "Ростех" давлат корпорацияси фуқаролик йўналиши бўйича саноатнинг юқори технология соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолаш режалаштирилаётганини маълум қилди. 

"Кун" мухбирининг хабар қилишича, мазкур ҳужжатда Ўзбекистонда металлни қайта ишлаш станоклари, ускуналар ва технологик жиҳозларни кенг турда ишлаб чиқариш бўйича томонлар ҳамкорлиги кўзда тутилган. 

Замонавий тиббиёт ускуналари, шу жумладан кардиологик скрининг тизими, неонатал қурилмалар, чақалоқлар учун инкубаторлар, ингаляция техникаси, турли вакцина ва дори препаратларини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилганлиги таъкидланди.

"Ишончим комилки, бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради. 

Ўзбекистон "Ростех" давлат корпорациясидан ўзаро лойиҳаларни молиялаштириш ва Россия молия ташкилотлари — "Россия экспорт маркази" ва унинг таркибига кирувчи "Эскар" акционерлик жамияти (АЖ) ва "Росэксимбанк" АЖнинг маблағлари жалб этиладиган шартномалар борасида аниқ таклифларни кутади", — деди Рустам Азимов.

Мавзуга оид