Жаҳон | 07:58 / 20.02.2017
10586
2 дақиқада ўқилади

Туркия баъзи масалалар бўйича Россия билан келишмовчиликлар борлигини тан олди

Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Россия билан муносабатлар илиқлашганига қарамасдан, Москва ва Анқарада принципиал масалалар бўйича келишмовчиликлар борлигини таъкидламоқда. Бу ҳақда "Европа ҳақиқати" маълум қилди.    

Човушўғлу бу ҳақда Хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида айтди. 

"Россия бизнинг савдо ҳамкоримиз, биз кўплаб қўшма лойиҳаларга эгамиз, бироқ бу бизнинг барча масалаларда Россия билан розилигимизни англатмайди", деб айтди Човушўғлу.  

Унинг айтишича, Туркия ва Россия ўртасидаги сиёсий муносабатлар принципларга асосланган ва Су-24 ҳарбий самолёти уриб туширилгунгача Анқаранинг Москва билан муносабатларида Қрим билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлган.     

"Биз Қримнинг "босиб олинишини" қабул қилмаганмиз. Бизда Асад тузуми борасида турли фикрлар мавжуд ва тафовут сақланиб қолмоқда", деб таъкидлаб ўтди Човушўғлу.  

Шу билан бирга турк вазири Европа давлатларини Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар борасида тутуриқсизлик қилишда айблади.

"Самолёт билан боғлиқ воқеадан кейин НАТО ва Европа Иттифоқи бизга Россия билан муносабатларни яхшилашни тавсия қилишган. Биз уларни яхшиладик ва шундан кейин биздан нима учун бундай қилганимизни сўрашни бошлашди", деб қўшимча қилди Човушўғлу.   

Мавзуга оид