Фан-техника | 21:41 / 21.02.2017
4144
2 дақиқада ўқилади

Verizon компанияси Yahoo!’ни сотиб олишга тайёрлигини билдирди

АҚШнинг энг йирик уяли алоқа оператори Verizon Communications компанияси 21 февралда Yahoo! интернет-бизнесини 4,48 млрд долларга сотиб олишга розилигини билдирди. Бу қиймат таклиф қилинган дастлабки нархдан 350 млн долларга қамроқни ташкил қилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Компанияда битим 2-чоракда ёпилиши кутилмоқда. Битим оқибатида Yahoo!’нинг қидирув сервиси, электрон почта ва мессенжери ҳамда реклама инструментлари Verizon AOL бўлими билан бирлашади.

2016 йил декабрда Verizon компанияси Yahoo! хавфсизлик хизмати бузиб кирилгани ва бу камида 500 млн фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларнинг ўғирланишига олиб келгани аниқлангандан кейин, интернет компания нархини пасайтириш ёки умуман битимдан воз кечишни ўйлаётгани маълум бўлганди.

Verizon компанияси Yahoo!’ни шартнома шартларини  уларда киберҳужумлардан иқтисодий зиён кўрсатилган ҳолда ўзгартиришга кўндиришга ҳаракат қилган. Келишувнинг янги шартларига кўра, Yahoo! ва Verizon ҳукумат терговлари ва учинчи томон билан суд тафтишлари бўйича тўловлар бўйича мажбуриятларни бўлишадилар.  Yahoo! акциядорларнинг даъволари юзасидан тўловлар бўйича жавобгарликка эга бўлишни давом эттиради.    

Мавзуга оид