Жаҳон | 16:25 / 07.03.2017
6460
1 дақиқада ўқилади

Альп тоғларидаги курортга қор кўчкиси ёпирилди

Фото: AFP

Француз Альп тоғларида жойлашган Тинь курортига кучли қор кўчкиси ёпирилди. 

The Local хабарига кўра, табиий офат рўй берган вақтда ҳудудда кўплаб кишилар бўлган. Қор кўчкиси кучи «кўк» даражада (ўрта) баҳоланган.

Қор кўчкиси туфайли бир қанча чанғичилар ташқи дунёдан узилиб қолган, уларнинг сони аниқлаштирилмоқда. Курорт ёпилган ва ҳудудда қутқарув амалиёти ўтказилмоқда.

«Гувоҳларнинг сўзларига кўра, қор остида кўплаб кишилар қолиб кетган», — дея маълумот берган маҳаллий жандармерия вакили.

Ҳудудга Куршевелдан қўшимча қутқарувчилар йўлланган, ёмон об-ҳаво шароити туфайли вертолётлар ҳавога кўтарила олмаяпти.

Бундан олдинроқ, Швейцарияда кучли зилзила содир бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид