Жаҳон | 14:25 / 14.03.2017
13034
2 дақиқада ўқилади

Ҳусни Муборак уйга қайтишга тайёрланмоқда

Фото: AP

Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак олти йиллик танаффусдан сўнг уйга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Al-Youm al-Sabia нашрининг хабар беришича, бу яқин соатларда рўй бериши мумкин. Газетанинг ўз манбаларига асосан хабар беришича, Қоҳира ҳарбий госпитали ва унинг атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди, маъмурият собиқ сиёсатчи даволаш муассасасини тарк этишига тайёргарлик кўрмоқда.

Бу мамлакат бош прокуратураси ҳимоячи Фарид ад-Дибнинг Муборакни қамоқдан чиқариш ҳақидаги мурожаатини қаноатлантиргач, юз берди. Март ойи бошида эса Миср кассация суди 2011 йилги тартибсизликларда намойишчиларнинг қотиллигига алоқадорликда айбланган Муборакка нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди.

Айни дамда мамлакатнинг собиқ биринчи хоними Сузан Муборак ҳам касалхонада, у турмуш ўртоғига нарсаларини йиғишда ёрдам бермоқда. Маълумотларга кўра, собиқ президент болаларининг уйига бош тортган ҳамда президентлик даврида истиқомат қилган уйга қайтиш хоҳламоқда. Гап Қоҳиранинг Гелиополис туманидаги Ҳалим Абу Сейф кўчасида жойлашган бино ҳақида бормоқда.

Муборак 2011 йилнинг 28 февраль куни, катта халқ норозилиги фонида ўз истеъфоси ҳақида эълон қилганидан сўнг уй қамоғига жойлаштирилганди. 

89 ёшли Муборак умумий ҳисобда 3 йилни қамоқхона ва касалхонада ўртасида ўтказди. Собиқ президент яна уч йил Қоҳиранинг Маади туманидаги ҳарбий госпиталда бўлган.

Мавзуга оид