Жамият | 09:35 / 16.03.2017
26165
1 дақиқада ўқилади

Чиқиндилар орасида егулик излаётган қиз сурати HIPA танлови ғолиби бўлди

6-халқаро фотосуратлар танлови – HIPA бош совринини америкалик фотосуратчи Араш Ягмайен қўлга киритди. Унинг чиқиндилар орасида егулик излаётган қиз сурати бош мукофотга лойиқ деб топилди. HIPA танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими Дубай Опера уйи биносида бўлиб ўтди. Танловда ғолиб чиққан сурат муаллифи 120 минг доллар пул мукофоти билан тақдирланади. 

"Чақириқ" йўналиши бўйича италиялик сураткаш Джулио Монтинининг сузиш мусобақада иштирок этаётган қўлсиз сузувчи акс этган сурати ғолиб деб топилди. 

Танлов мукофот жамғармаси 420 минг доллардан ортиқроқ бўлди. 

Мавзуга оид