Қозоғистон вазири кучаяётган Ўзбекистон Қозоғистонга иқтисодий хавф солиши мумкинлигини айтди
Ўзбекистоннинг минтақавий позицияларининг мустаҳкамланиши Марказий Осиё минтақасида иқтисодий етакчининг ўзгаришига олиб келиши ҳамда инвестициялар ва бозорлар учун рақобатни кучайтириши мумкин, деб айтди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов Олмаотада ўтаётган CFO Summit 2017 саммитида. Бу ҳақда "Vласть" интернет-нашри хабар бермоқда.
Вазир Қозоғистонга хавф солаётган ташқи чақириқлар ҳақида гапирар экан, "уйғонаётган ва эркинлашаётган Ўзбекистон"га эътибор қаратди. У Ўзбекистонни катта амбициялар ва имкониятларга эга давлат деб атади.
"Ўзбекистоннинг кучайиши биз учун муайян чақириқ бўлади. Биз объектив равишда Қозоғистон минтақадаги гегемон деб ўйлашга одатланиб қолганмиз. Ҳозир бу ўзгариши мумкин, мен иқтисодий гегемонни назарда тутмоқдаман. Инвестициялар, бозорлар учун рақобат кучайиши мумкин. Бу биз ўрта муддатли истиқболда ҳал қилишимиз керак бўлган чақириқлардан бири", деб айтди Сулейменов.
Сулейменов ташқи чақириқлар сифатида Хитой ва АҚШ ўртасида вужудга келаётган савдо ихтилофини ҳам айтиб ўтди. У АҚШнинг сиёсати олдиндан айтиб бўлмас ҳолга келаётгани ва бу Қозоғистон иқтисодиётига хавф солиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди. "АҚШнинг иқтисодиёти ва сиёсий таъсири кўлами улканлигини ҳисобга олган ҳолда, бу янги реалликка айланиши мумкин. Протекционизм, қандайдир келишувлардан бош тортиш, миграция сиёсатининг бошқа жиҳатларидаги изоляционизм трендга айланиши мумкин. Чунки Америка трендларни ўрнатувчи давлатдир", деб ўз сўзларини якунлади Сулейменов.
Мавзуга оид
17:22 / 19.11.2024
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024