Жамият | 17:09 / 17.03.2017
12750
1 дақиқада ўқилади

Перуда сув тошқинига учраган юк машинаси ҳайдовчиси мўъжиза туфайли ўлимдан қутулиб қолди

Перуда юк машинаси ҳайдовчиси машинани кучли сув оқими ювиб кетишидан бир неча сония аввал кабинадан чиқишга муваффақ бўлди. Ушбу ҳолат видеоси BFMTV нашрида намойиш этилган.

Лотин Америка аҳолиси сўнгги ўн йилда бундай энг кучли табиий офатлардан бирини бошидан кечирмоқда. 15 март куни мамлакатдаги сув тошқини ва кўчкилар 48 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Ҳозирда ҳукумат армияси қутқарув ишлари билан шуғулланмоқда.

Мавзуга оид