Ўзбекистон МПА спортчиси Дубайдаги FAZZA-2017 халқаро турнирида бирйўла икки медални қўлга киритди
20-25 март кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича FAZZA-2017 Халқаро Гран-при турнири бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассациацияси (МПА) матбуот котиби хабар берди.
Ушбу мусобақада 50 га яқин давлатдан 400 дан зиёд паралимпия спортчилари куч синашмоқда. Шулар қаторида Ўзбекистон МПАнинг 4 нафар спортчиси ҳам иштирок этмоқда. Бизнинг ватандошларимиз шу кунга қадар уч медални қўлга киритишди.
Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамосининг FAZZA-2017 халқаро турнирида иштирок этган аъзоси Семенова Наталья енгил атлетиканинг ядро отиш тури бўйича - кумуш, найза отиш тури бўйича эса олтин медалларни қўлга киритди.
Яна бир спортчимиз Султонов Элбек ядро отиш мусобақаларида фахрли учинчи ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, мазкур турнирда ҳамюртларимизнинг ядро улоқтириш ҳамда диск отиш баҳсларида иштирок этишлари ҳам кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:50 / 13.09.2024
Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди
19:31 / 07.09.2024
Дубайда дунёдаги иккинчи энг баланд осмонўпар бино қурилмоқда
11:47 / 29.08.2024
Ўзбекистон Дубайдаги йирик бизнес вакилларини хусусийлаштириш лойиҳаларига жалб қилади
08:30 / 16.08.2024