Ўзбекистон | 13:50 / 13.09.2024
6389
1 дақиқада ўқилади

Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди

Ҳаво кемасининг учишга тайёр эмаслиги ва экипаж иш вақти чеклангани сабабли 12 сентябр кунги Дубай–Тошкент йўналиши бўйича HY334 авиақатнови мажбуран бекор қилинди. 

Фото: Kun.uz

Дубайдан Тошкентга учиши керак бўлган авиарейс мажбуран бекор қилинди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airways.

Ҳаво кемасининг учишга тайёр эмаслиги ва экипажнинг иш вақти чеклангани сабабли 12 сентябр кунги Дубай–Тошкент йўналиши бўйича HY334 авиақатнови мажбуран бекор қилинди. Йўловчилар 13 сентябр кунги HY334 мунтазам авиақатновида олиб келинади. 

Йўловчиларга Дубай шаҳрида қолиш учун меҳмонхона тақдим этилади. Uzbekistan Airways ноқулайликлар учун узр сўради ва авиакомпания учун парвозлар хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини эслатди.

Мавзуга оид