Дунёдаги энг яхши зираворлар бозори қаерда экани маълум
Саёҳатга ихтисослашган Lonely Planet нашриёти дунёдаги энг яхши 10та зираворлар бозори рўйхатини тақдим этди.
Рўйхатнинг биринчи ўрнидан Марракешдаги (Марокаш) Rahba Kedima майдонида жойлашган бозор қайд этилди. Бу ерда гўштли ва балиқли таомларни тайёрлашда ишлатиладиган барча зираворларни топиш мумкин.
Рўйхатга шунингдек Ханой (Вьетнам пойтахти)даги Лонгбьен туманида жойлашган бозор ҳам киритилди. Нашриёт муҳаррирлари у ерга эрта тонгдан боришни (тонги соат 4да) маслаҳат бермоқда, сабаби бу пайтда янги ялпиз, лимонли жўхори, долчин, кашнич ва занжабилнинг улгуржи савдоси ўтказилади.
Сайёҳларга шунингдек Эрондаги Теҳрон бозорига бориш ҳам маслаҳат берилди, у дунёдаги усти ёпиқ энг катта бозор ҳисобланади. Ташриф буюрувчилар бу ердан жуда ҳам кўп турдаги зираворларни ўзлари истаган миқдорда сотиб олишлари мумкин. Айниқса бошқа давлатларга қараганда Эронда арзонроқ турадиган заъфаронни қулай нархда харид қилиш имкони бор.
Рўйхатдан Оахака (Мексика), Деҳли (Ҳиндистон), Занзибар (Танзания), Дубай, Истанбул, Қудус ва Момбас (Кения) шаҳарларидаги бозорлар ҳам жой олди.
Мавзуга оид
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
21:35 / 09.10.2024
Саҳройи Кабирда кучли ёғингарчилик — фотосуратлар
08:00 / 07.10.2024
Тошкентдаги Ибн Сино бозори биноси сотувга қўйилди
15:52 / 09.09.2024