Ёнғоқ истеъмоли фалаж ва юрак хуружининг олдини олиши аниқланди
Америкалик олимларнинг таъкидлашича, ҳар куни ёнғоқ истеъмол қилиш фалаж ва юрак хуружидан ҳимоялар экан. Бу ҳақида "Ортодокс" тиббий порталида маълум қилинди.
Олимлар ортиқча вазн ва семизликдан азият чекувчи 15 киши иштирокида тадқиқот ўтказишди. Кўнгиллилар икки гуруҳга ажратилди. Биринчи гуруҳга фақат ёғли овқат ва ёнғоқ асосидаги ичимлик берилди. Иккинчи гуруҳ иштирокчилари эса худди шундай таом ва плацебо-ичимлик билан озиқланди.
Тадқиқотчилар овқатдан олдин ва ундан кейин иштирокчиларнинг қонидаги ёғлар ва инсулин даражасини баҳолашди, ультратовуш ёрдамида эса қоннинг артериядан ўтиши кузатилди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, рационга ёнғоқ қўшилганда артерияларнинг ифлосланиш жараёни тўхтаган. Шундай экан, зарарли ёғлар миқдорини пасайтириш юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради.
Мавзуга оид
00:33 / 05.10.2023
Кевин Спейси қўли увишиб қолгани учун шифохонага олиб борилган
14:50 / 03.08.2023
Олий судда даъвогар суд бошланиши арафасида кутиш залида вафот этди
13:42 / 20.05.2023
“Жоним ўзим учун кераклигини жуда кеч англадим” — қўрқув ва андиша сабаб фалаж бўлиб қолган келин ҳикояси
19:04 / 06.01.2023