Жамият | 18:15 / 05.04.2017
9193
1 дақиқада ўқилади

Эйнштейн мактуби 54 минг долларга сотилди

20-асрнинг йирик физик олими Альберт Эйнштейннинг физика ўқитувчиси Артур Л. Конверсга ёзган мактуби ким ошди савдосида 53,503 АҚШ долларига баҳоланди. Унинг бошланғич нархи 15 минг доллар этиб белгиланган эди. Мактубни харид қилган кишининг шахсига ойдинлик киритилмаган. Савдо натижаси ҳақида The Washington Times нашри ёзмоқда. 

Ким ошди савдосини ўтказган фирма вакилининг сўзларига кўра, мактуб кўп йиллар мобайнида Конверс оиласида сақланган. Мактуб мазмунидан хулоса қилиш мумкинки, у Конверснинг саволларига жавоблардан иборат бўлиб, эҳтимоллар назариясига ва тажрибалар ўтказишга доир бўлган. Хусусан, унда тажрибалар натижасини электр статик назария воситасида исботлаш мумкинлиги ҳақида сўз боради. Эҳтимол, тажриба амалда ўтказилмаган балки хаёлий бўлиши мумкин. 

Конверс саволлари ёзув машинасида, Эйнштейн жавоблари қўлда ёзилган. Мактубда бир нечта диаграммалар ҳам бор. 

 

Мавзуга оид