Спорт | 09:51 / 14.04.2017
5056
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик теннисчи мельдоний сабабли икки йилга мусобақалардан четлатилди

Қозоғистонлик теннисчи Арсан Арашов тақиқланган мельдоний моддасини қабул қилгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилди. Бу ҳақда Халқаро теннис федерацияси (ITF) матбуот хизмати маълум қилди

Тақиқланган модда 17 ёшли теннисчининг 2016 йил 9 июлда Испаниядаги мусобақада олинган допинг-намунасида аниқланганди. Шундан кейин Арашов 2016 йил 30 сентябргача мусобақалардан вақтинчалик четлатилганди. Теннисчининг четлатилиши муддати 2019 йил 29 сентябрда тугайди. 

Арашов жаҳон рейтингида 1792-ўринни эгаллаб келаётганди.

Мельдоний 2016 йил 1 январдан Бутунжаҳон аксилдопинг агентлигининг тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

Мавзуга оид