Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга дисквалификация қилинди
Спортчи 2021 йил 7 майдан бошлаб, 2025 йил 6 майга қадар барча спорт тадбирларида иштирок этмайдиган бўлди.
Жорий йилнинг 25 март куни Россия пойтахти Москва шаҳрида самбо бўйича «Мемориал Харлампиев» номли жаҳон кубоги баҳслари ўтказилган бўлиб, мазкур турнирда ўзбекистонлик самбочилар 2та олтин, 6та кумуш ва 1та бронза медалини қўлга киритган эди.
Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу халқаро турнирда -98 кг вазнда иккинчи ўринни эгаллаган Дилшод Чориевдан (спортча самбо) олинган допинг-синамада “мельдоний” тақиқланган моддаси аниқлангани сабабли текширув бошланган.
FIAS Халқаро самбо федерациясининг 2021 йил 23 июн кунидаги маълумотига кўра, самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Чориевнинг допинг-синамасида аниқланган “мельдоний” тақиқланган моддаси юзасидан FIAS Ахлоқ бўйича комиссияси якуний қарорни қабул қилди.
Ушбу қарорга кўра, FIAS Халқаро самбо федерациясининг Антидопинг қоидаларига мувофиқ, Дилшод Чориев 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Спортчи 2021 йил 7 майдан бошлаб, 2025 йил 6 майга қадар барча спорт тадбирларида иштирок этмайдиган бўлди.
Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг Тақиқланган рўйхатида мельдоний 2016 йилдан бери рўйхатнинг “S4. Метаболизм гормонлари ва модуляторлари” гуруҳига киритилган допинг моддасидир.
Мавзуга оид
23:37 / 24.03.2021
Самбо бўйича жаҳон чемпионати Москвадан Тошкентга кўчирилди
12:17 / 25.12.2020
Андижонда самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди
16:55 / 26.11.2019
Навоийда ички ишлар органлари ўртасида самбо чемпионати бошланди
20:55 / 22.10.2019