Спорт | 16:55 / 26.11.2019
4752
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ички ишлар органлари ўртасида самбо чемпионати бошланди

Навоийда Ички ишлар органлари ўртасида Самбо ва жанговар самбо бўйича республика чемпионатига старт берилди. Республиканинг барча вилоятларидан келган тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отрядининг терма жамоалари марказий минбарга таклиф этилди.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, беш кун давом этадиган мазкур спорт мусобақасида 15та жамоадан 150 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

«Беллашувларда жамоа ва якка ҳисобда юқори натижаларни эгаллаган иштирокчилар якуний босқичда Ички ишлар вазирлигининг турли даражадаги диплом ва совғалари билан рағбатлантирилиши кўзда тутилган», – дейди ИИВ махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суннатали Абдуқодиров.

Мусобақанинг илк жараёнлари беллашувга келган спортчиларга юқори кайфият ва кўтаринкилик бағишлаш учун бадиий ва лицей ўқувчиларининг жанговар чиқишлари билан бошланди.

Мавзуга оид