Жаҳон | 18:54 / 15.04.2017
7901
1 дақиқада ўқилади
Мисрда Муборак даврида ИИВ раҳбари бўлган амалдор етти йилга қамалди
Қоҳира шаҳри жиноят ишлари бўйича суди Ҳусни Муборак даврида мамлакат ички ишлар вазири бўлган Ҳабиб ал-Адлини давлат маблағларини ўзлаштиргани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар бермоқда "Масрави" янгиликлар портали.
Собиқ вазир шунингдек 11 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима ҳам тўлаши лозимлиги белгилаб қўйилди. Ал-Адли билан бирга ИИВнинг яна икки нафар амалдори қамалди.
Ҳабиб ал-Адли аввалги барча суд жараёнларида оқланганди, жумладан, улар орасида 2011 йилнинг январида намойишчиликларни ўлдиришга алоқадорлик юзасидан иш ҳам бор. Шанба куни чиқарилган ҳукм юзасидан олий инстанция судига аппелляция топшириш имкони бор.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024