Жамият | 09:34 / 04.05.2017
14866
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ва Самарқандда йирик ёнғинлар юз берди, бир киши ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро Б.Хошимовнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ хабар қилди.

Самарқанд шаҳрида яшаган фуқаро М.Валентиновнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасинининг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани Чуқурсой кўчасида жойлашган «Black Door» МЧЖга қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлиб, 300 кв. метр майдонда жиҳозлар ёнғиндан зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.     

Ёнғин ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Мавзуга оид