Жаҳон | 19:04 / 12.05.2017
4799
1 дақиқада ўқилади

Покистондаги теракт қурбонлари сони ортди

© AFP

Покистоннинг Белужистон вилояти ҳудудида содир этилган теракт қурбонлари сони 25 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Geo TV телеканали хабар берди.

Портлаш бугун Мастунг округи ҳудудида содир этилди. Худкуш террорчи Покистон парламенти юқори палатаси раиси ўринбосари Абдул Ғофур Ҳайдарий кортежига ҳужум қилган. Ҳайдарий айни вақтда шифохонага ётқизилган, теракт оқибатида жами 35 киши жароҳатланган.

Ҳайдарийнинг ўзи жароҳати жиддий эмаслиги ҳақида маълум қилган.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, у ўз машинасида бўлмагани учун ҳалокатдан қутилиб қолган.

Ушбу теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.

Мавзуга оид