Тошкент Француз альянси раиси Шоазим Миноваров Франциянинг олий ордени билан тақдирланди
Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Тошкент Француз альянси раиси Шоазим Миноваровни Франциянинг "Хизматлари учун" миллий ордени зобити кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Миноваров Франция ҳукумати томонидан Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда француз тили ва адабиётини ўрганишга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.
Франция элчиси Виолен де Вильмор Миноваровга ушбу фахрий мукофотни унинг оила аъзолари, яқинлари ва дўстлари, француз тили шайдолари кўз ўнгида топширди.
Орден одамларнинг барча соҳалардаги алоҳида хизматларини рағбатлантириш мақсадида тақдим этилади. Орден ўрнак бўлиш, истакларни бирлаштириш ва Франция шуҳратини ёйиш учун қўшилган ҳиссани муносиб тақдирлаш каби қадриятларни ўзида мужассам этади.
Мавзуга оид
14:10 / 02.11.2024
Францияда уйсизлар орасида ўлимлар сони рекорд даражага етди
14:59 / 27.10.2024
Урушлардан тин олмаётган дунё: энг йирик қурол экспорт қилувчи давлатлар
15:10 / 23.10.2024
Франция ўзининг Мартиника колониясида комендантлик соатини яна узайтирди
19:00 / 19.10.2024