Спорт | 20:06 / 23.05.2017
9225
1 дақиқада ўқилади

Янги можаро: Полиция «ПСЖ» футболчилари уйида тинтув ўтказди

Фото: Twitter/@psg

Франциянинг Коррупция, молиявий ва солиққа оид жиноятларга қарши курашиш Марказий бюроси ходимлари «Пари Сен-Жермен» клуби офиси ва жамоанинг икки футболчиси Анхел Ди Мария ва Хавьер Пасторенинг уйларида тинтув ўтказган. Бу ҳақда Foot Mercato нашри Football Leaks онлайн платформаси манбасига таяниб хабар берган.

Хабарда қайд қилинишича, тинтув ишлари сешанба куни эрталаб, маҳаллий вақт билан тонг 06:00да амалга оширилган. Клуб ва футболчилар бир қатор солиққа оид қинғирликларда айбланмоқда.

Ҳозирча тинтув ишлари бўйича бошқа тафсилотлар маълум қилинмаяпти.

Мавзуга оид