Жаҳон | 09:10 / 24.05.2017
9027
1 дақиқада ўқилади

АҚШда ҳавога кўтарилаётган йўловчи самолётининг двигатели ёниб кетди

Фото: EYEWITNESS NEWS

United Airlines авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳавога кўтарилиш вақтида двигатели ёниб кетди. Шу сабабли самолётдаги барча одамлар эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда CBS New York телеканали.  

Телеканал маълумотларига кўра, Boeing 757 самолёти Нью-Жерсидаги Ньюарк Либерти халқаро аэропортидан Сан-Францискога учмоқчи бўлган.   

Таъкидланишича, самолёт бортида 124 йўловчи ва экипажнинг 7 аъзоси бўлган. Тахмин қилинишича, самолётнинг ўнг томонидаги двигатель ёниб кетган. 

Ушбу воқеани авиакомпания вакили Жонатан Герин ҳам тасдиқлаган. "Экипаж алангани кўриб, самолётни ортга бурган ва у қўнгандан кейин одамлар эвакуация қилинган", деб айтган Герин ва дастлабки маълумотларга кўра, воқеа оқибатида бир киши кичик жароҳат олганини маълум қилган.   

Воқеа сабабли аэропортдаги барча ердаги операциялар вақтинчалик тўхтатиб турилган.  

Мавзуга оид