Иқтисодиёт | 18:26 / 13.06.2017
10191
1 дақиқада ўқилади

Эфир қиймати 400 доллардан ошди

Ethereum платформасида ташкил этилган эфир криптовалютасининг қиймати 400 доллардан ошиб кетди. Иккинчи ҳафтадирки, капиталлашуви бўйича иккинчи бўлган криптовалюта 60 фоизга қимматлашди. 

Coin Market Cap маълумотларига кўра, эфир капиталлашуви 40 млрд долларга яқинлашмоқда. 13 июнь ҳолатига кўра, унинг миқдори 36 млрд долларни ташкил этмоқда. Биткоин (Bitcoin)нинг барқарор ўсиши давом этаётганига қарамай, унинг криптовалютлар бозоридаги ўрни қисқармоқда. Бир ҳафта аввал, эфир капиталлашуви биткоин капиталлашувидан 50 фоизга ортиб кетди. 

11 июнь куни биткоин Coindesk биткоин биржаси маълумотларига кўра, тарихда илк марта 3000 долларга тенглашди. 

Умуман, июнь ойининг ўтган даврида барча криптовалюталарнинг капиталлашуви 100 млрд доллардан ошди. 

Мавзуга оид