App Store'дан юз минглаб иловалар ўчириб ташланди
Apple дўконидан ташлаб қўйилган, эскирган, қонунчиликни бузувчи ёки фойдаланувчилар учун хавфли бўлган иловалар фаол равишда ўчириб ташланмоқда.
Биринчи навбатда иловалар ва ўйинларнинг клонлари ўчирилмоқда, деб хабар берди Techcrunch. Масалан, Flappy Bird’га ўхшаш барча нусхалар ўчирилган ёки энди ўчирилади. Шунингдек, спамли, ҳаддан ташқари кўп рекламага эга ва 64-битли йўриқномаларга эга бўлмаган иловалар ҳам ўчириб ташланиши мумкин. Йиллар давомида юклаб олинмаган дастурлар ҳам йўқ қилинади.
Шуниси аниқки, дўкондаги маҳсулотлар орасида энг сифатлиларини танлаб олиш бўйича ишлар кетмоқда. Apple компанияси ўтган йили App Store’да сифатсиз иловалар кўп эканидан ташвишда эканини билдирганди. Бунинг устига, улар оддий стандартлар бўйича ҳам эскирган.
Ўшанда 50 мингдан ортиқ илова ўчирилганди, бироқ, энди бундай “кураш” анча кенг кўламли бўлади.
Мавзуга оид
21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди
21:44 / 17.09.2024
Apple корпорацияси iOS 18 операцион тизимини чиқарди
21:01 / 16.09.2024
iPhone 16 дастлабки савдолари Apple кутганидан паст бўлди
21:52 / 13.09.2024