Жамият | 10:29 / 24.06.2017
17694
1 дақиқада ўқилади

Даллас ҳайвонот боғидаги горилла интернет юлдузига айланди

АҚШнинг Даллас ҳайвонот боғида яшовчи Зола лақабли горилла интернетнинг янги юлдузига айланди.  

Ҳайвонот боғи ходималаридан бири томондан тасвирга олинган горилланинг чўмилиши видеоси YouTube’да 3 кун ичида ярим миллиондан кўпроқ намойиш йиғди.

Видеода горилла севимли ҳовузчасида чўмилаётганидан шодланиб, ўз атрофида айланиб, рақсга тушаётганини кўриш мумкин. Горилланинг шодон рақс тушишини кўриб табассум қилмасликнинг иложи йўқ.

 

Мавзуга оид