Жамият | 08:37 / 28.06.2017
8485
2 дақиқада ўқилади

125 млн сўмлик тилла тақинчоқ ўғрилари қўлга олинди

2017 йил 13 апрель куни Бухоро шаҳар ИИБга Муборак кўчаси 34-уйда яшовчи, 1968 йилда туғилган С. Шаропова ариза орқали мурожаат қилиб, 2017 йилнинг 7 апрель кунидан 8 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган темир сейф ичидан 125 миллион сўмга тенг бўлган аёллар тилла тақинчоқлари ва 300 евро пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бу ҳақда Кун.uz’га Бухоро ИИБ хабар берди.

Ходимлар томонидан туну-кун олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро шаҳрида яшовчи, киракашлик билан шуғулланувчи фуқаролар 1992 йилда туғилган С.Тўхтаев, 1992 йилда туғилган Б.Холиқов ҳамда 1993 йилда туғилган М.Ғуломовлар содир қилганликлари аниқланган. 
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши асосида С.Тўхтаев, Б.Холиқов ва М.Ғуломовларга нисбатан айб эълон қилинган. 

Мавзуга оид