Жаҳон | 21:39 / 02.07.2017
37287
2 дақиқада ўқилади

32 йилдан бери қидирувда бўлган наркобарон қўлга олинди

Бразилия полицияси Оқ калла лақабли наркобарон Луис Карлос да Рошни қўлга олди. Бу ҳақида Испаниянинг El Pais газетаси Бразилия полицияси маълумотига асосланиб хабар берди. 

Луис Карлос да Рош шанба куни эрталаб полициянинг «Спектр» операцияси натижасида қўлга олинди. Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари икки ҳафтадан зиёд уйни кузатиб, наркобароннинг пайдо бўлишини пойлаб, икки ҳафтани пистирмада ўтказишган. 

Қўлга олиш чоғида унинг ёнидан қурол, 2 миллион доллар пул ва бошқа шахс номига ҳужжатлар топилган.

Луис Карлос да Рош Лотин Америкасининг энг узоқ қидирилаётган наркобаронларидан бири ҳисобланган. У 32 йил давомида полициядан яширинишга муваффақ бўлган. Бунинг учун у ҳатто пластик операция ҳам қилдирган.

У Перу, Мексика ва Колумбиядан самолёт орқали Бразилияга йўллаган ҳамда мамлакатдаги икки энг йирик гуруҳни улар билан таъминлаган. Баъзи маълумотларга кўра, Оқ калланинг молиявий аҳволи 100 миллион долларга баҳоланади.

У 50 йил қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мавзуга оид