Спорт | 12:02 / 02.07.2017
28164
1 дақиқада ўқилади

От спорти федерацияси раҳбари 5 ойда алмашди

Зоир Мирзаев Тоирович Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

У бу лавозимда 2017 йил январь ойи охиридан буён ишлаб келган Қудратилла Рафиқов ўрнини эгаллади.

Зоир Мирзаевга Улуғбек Исматов, Элдор Анорбоев ва Баҳром Ғозиев ўринбосар бўлишади.

Зоир Мирзаев 2016 йил декабрида Самарқанд вилояти ҳокимлигидан Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги этиб тайинланганди. У шунингдек, бош вазир ўринбосари - агросаноат мажмуаси раҳбари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Шу қарор асосида Ўзбекистон от спорти федерацияси Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси дея қайта номланганди.

Мавзуга оид