Жамият | 19:00 / 26.09.2024
3981
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси 31 йиллиги муносабати билан Тошкентда кубок мусобақаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги "UNIVERSAL HORSES STABLE" от спорт клубида Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси ташкил топганига 31 йил тўлгани муносабати билан кубок мусобақаси ташкил қилинди. Тадбирда от спортининг турли йўналишлари бўйича чавандозлар беллашишди.

Фото: От спорти федерацияси

Мусобақа доирасида чавандозлар 100 см, 110 см ва 120 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш борасида ўз маҳоратларини синаб кўришди. Қуйида мусобақа ғолиблари ва совриндорлари:

 1-йўналиш – “Болалар” 100 см

 Мамадалиев Дилшодбек — Sweet and Sour

 Назарова Севинч — Elis Dji

 Собиржонов Мухаммадрасул — Mustang

 2-йўналиш – “Барча учун” 110 см

 Шарипов Акбар — Cachmaker

 Дущенко Мария — Lider

 Негматов Ашрафхон — Odemus G

3-йўналиш – “HEFU CUP” 120 см

Шарипов Акбар — Affir

Эркинов Алишер — Prins Kornet

Эркинов Алишер — Kuldanser

Мусобақа якунида федерация ташкил топгунгача меҳнат қилиб келган фахрий ходимларга эсдалик совғалар тақдим этилди.

Тадбирга халқаро от спорти федерациясининг (FEI) вакили Edouard Pierre Henri ташриф буюрди. У жорий йилнинг 21-27 октябр кунлари Тошкентда ўтказиладиган "Fei Jumping World Challenge Toshkent 2024 Final" мусобақасига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид